Гари Невилл қандай вазият Фергюсонни жаҳлини чиқаришини айтди
Гари Невилл қандай вазият Фергюсонни жаҳлини чиқаришини айтди

"Агар биз “Ливерпуль”га ютқазиб қўйсак бизни қўрқинчли суҳбат кутиб туришини билар эдик".

“Манчестер Юнайтед” собиқ футболчиси Гарри Невилл устози Фергюсон билан бирга ишлаган вақтларини эслаб ўтди.

“Эсимда, Фергюсон “Энфилд” кийиниш хонасида танаффус вақтида ёки ўйиндан кейин жаҳлдор бўлар эди. Агар биз “Ливерпуль”га ютқазиб қўйсак бизни қўрқинчли суҳбат кутиб туришини билар эдик. У шу даражада бақирар эдики, ҳатто қўшни кийиниш хонасидагилар кулишар эди. Бундай ҳолат мунтазам равишда рўй берарди. Ҳатто ёш бола бўлган пайтимда ҳам.

Биз “Ливерпуль”га мағлуб бўлишга ҳаққимиз йўқлигини билардик. Ғалаба қозонган ўйинларимизда эса бу ҳаётимизда содир бўлган энг яхши кунга айланар эди” , - дея Невиллнинг сўзларини келтирмоқда ESPN нашри.