Эмери: «ПСЖ» Неймарга «Олтин тўп»ни ютишида ёрдам беради
Эмери: «ПСЖ» Неймарга «Олтин тўп»ни ютишида ёрдам беради

Испаниялик мутахассис шогирди ҳақида гапириб ўтди.

Франциянинг “ПСЖ” клуби бош мураббийи Унаи Эмери 2017 якунига кўра “Олтин тўп” Неймарга насиб қилишини истамоқда.

“ПСЖ” Неймарга “Олтин тўп”ни ютиб олишида ёрдам беради. Жаҳонда кучли футболчилар жуда кўп, аммо у фаворитлар қаторида бўлиши керак. Биз ютишни хоҳлаймиз” , - дея Эмеренинг сўзларини келтирмоқда L’Equipe нашри.

Эслатиб ўтамиз, Неймар жорий мавсумда Франция чемпионатида 6 марта майдонга тушиб олтита гол ва шунча голли пас беришга муваффақ бўлди.