Почеттино «МЮ» ва «Сити»нинг трансфер сиёсатини танқид қилди
Почеттино «МЮ» ва «Сити»нинг трансфер сиёсатини танқид қилди

“Тоттенхэм” бош мураббийи Маурисио Поччетино АПЛ етакчиларининг трансфер сиёсатидан норози бўлмоқда.

“АПЛ клубларининг фарқи шундаки бу ерда “Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер Сити” каби жамоалар хоҳлаган футболчиларни истаган вақтида катта нарх сотиб олиши мумкин. 

Кейинги ўринларда биз каби жамоалар туради. Биз фақат трансфер бозорида сотиб олиш мумкин бўлган футболчиларни қиммат бўлмаган нархга сотиб оламиз. Ҳатто бундай имконият ҳар доим ҳам бўлавермайди. Бу жуда катта фарқ.

Биз бошқалар каби уч футболчи учун 200 миллион евро тўлай олмаймиз. Аммо биз улар билан баравар юришимиз учун курашишга мажбурмиз” , - дея Почеттинонинг сўзларини келтирмоқда FourFourTwo нашри.