Капелло Италия терма жамоасини бошқариши мумкин
Капелло Италия терма жамоасини бошқариши мумкин

Италиялик мутахассис Хитойни тарк этмоқчи.

Corriere dello Sport нашрининг хабарига кўра, Фабио Капелло Италия терма жамоасини бошқариши мумкин. Манбада ёзилишича италиялик мутахассис Хитойнинг “Цзянсу Сунин” жамоасидан кетиш ниятида. Эслатиб ўзтамиз, Капелло сўннги бор терма жамоалардан Россия термасига устозлик қилган эди.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, “Цзянсу Сунин” чемпионатда 13 ўринда бормоқда. Жамоа пастги ўринлардан 7 очко кўпроқ тўплаган холос.