Эльнур Мамедов «Сўғдиёна» стадионига борди (фото)
Эльнур Мамедов «Сўғдиёна» стадионига борди (фото)

Бугун  Осиё Футбол Конфедерациясининг стратегик режалаштириш, маркетинг ва инфратузилма масалалари бўйича йўриқчиси Эльнур Мамедов “Сўғдиёна” стадионига ташриф буюрди.

Ўзбекистон футбол федерацияси маркетинг бўлими бошлиғи Бахтиёр Маметов ҳамрохлигида ташриф буюрган ОФК вакили “Сўғдиёна” стадионида билан яқиндан танишди.

Шунингдек, стадионда мухлисларга  ва футболчилар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Мутахассис “Сўғдиёна” спорт мажмуасида нафақат футбол,шунингдек енгил атлетика,сузиш,бадиий гимнастика ва спорт гимнастикаси,бокс  спорт турлари билан шуғулланиш  учун яратилган имкониятларга юқори баҳо берди.

Шундан сўнг,клуб раҳбарияти,маркетинг бўлими,матбуот хизмати,бухгалтерия  бўлими ва бошқа ҳодимлар билан давра суҳбати ўтказилди. Унда,тажрибали мутахассис  клуб ҳамда стадионда олиб борилаётган ишлар ҳақида сўради ва клуб маркетинг ишларини ривожлантириш борасида ўзининг қимматли маслаҳатлари билан ўртоқлашди.

“Сўғдиёна” Матбуот хизмати, Дилдора Холбоева