«Сьон» президенти 14 ойга дисквалификация қилинди

Жамоа раҳбари бир йилдан кўпроқ футболдан четда юришга мажбур.

Bild нашрининг хабарига кўра, Швейцария футбол лигаси “Сьон” клуби президенти Кристиан Константенни жазолади. Бунга сабаб, 21 сентябрь куни “Лугано”га қарши учрашувдан сўнг Константен 60 ёшли журналистга ташланган. Маълум бўлишича Кристианни журналист жамоасининг қаттиқ танқид қилгани жаҳлини чиқарган.

Натижада “Сьон” раҳбари 14 ойга дисвалификация қилинди. Бундан ташқари, у 87 минг евро миқдорида жарима тўлайди.