Швейцария прокуратураси «ПСЖ» президентига жиддий айблов қўймоқда
Швейцария прокуратураси «ПСЖ» президентига жиддий айблов қўймоқда

Швейцария прокуратураси «ПСЖ» президентига жиддий айблов қўймоқда...

«ПСЖ» президенти Носсир ал-Ҳалайфи жаҳон чемпионати транслацияларини қўлга қиритишда коррупцияга йўл қўйганликда гумон қилинмоқда.

Швейцария прокуратураси ушбу масала юзасидан тергов иши қўзғаган. Ал-Ҳалайфи Қатар телекомпанияси бўлмиш beIN Sports'нинг раҳбари ҳисобланади.

Таъкидланишича, ЖЧ-2018, 2022, 2026 ва 2030 мусобақалари трансляциялари маълум мамлакатларда пора эвазига beIN Sports'га сотилган бўлиши мумкин. Пора олганликда ФИФАнинг собиқ бош котиби Жером Вальк гумон қилинмоқда.

Швейцарияликлар бу борада Франция, Греция, Испания ва Италия мамлакатлари билан ҳамкорлик қилмоқдалар.