Мертенс уни Марадона билан тенглаштирмасликларини сўради
Мертенс уни Марадона билан тенглаштирмасликларини сўради

“Диего - футбол афсонаси”.

Жорий мавсумда “Наполи” ҳужумчиси Дрис Мертенс ишончли ўйин кўрсатиб кўплаб голлар урмоқда. Футбол экспертлари белгиялик футболчини “Наполи” ва Аргентина футболи собиқ футболчиси Диего Марадона билан тенглаштирмоқда. Дрис бу борада ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Диего – футбол афсонаси. Бизни тенглаштириб бўлмайди. Аммо ушбу солиштириш жуда ёқимли, ахир Марадона футболда тарихни ёзган-ку” , - дея Мертенснинг сўзларини келтирмоқда Guerin Sportivo нашри.