У – доим эски бутсаларини ночор одамларга беришга ҳаракат қилади
У – доим эски бутсаларини ночор одамларга беришга ҳаракат қилади

“Эскириб қолган бутсаларимни эса Бразилиядаги айрим ночор оилаларга бериб юбораман”, - дейди Виллиан.

Лондоннинг "Челси" клуби ҳамда Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Виллиан машғулотларда ишлатган бутсаларини Бразилиядаги ночор одамларга беришга ҳаракат қилишини айтди.

"Машғулот ўтайдиган майдонга бир соатлар олдин етиб бориш мен учун оддий ҳол бўлиб қолган. Ошхонада овқатланаман, тиббий хонага эса физиотерапевтдан массаж қабул қиламан ва у билан ишлайман. Чунки машғулотга яхши тайёрланиш керак.

Ҳар бир машғулотда бир кийимда бўламиз, ЕЧЛ ўйинига тайёрлансак бошқача экипировкаларда қатнашамиз.

Агарда ҳаво бироз совуқлашса, иссиқроқ кийинамиз, кишда эса албатта шарф-снуд билан машғулотларни ўтайман.

Бир мавсумда беш жуфтдан кўп бутсаларни кияман. Эскириб қолган бутсаларимни эса Бразилиядаги айрим ночор оилаларга бериб юбораман.

Мамлакатдаги болалар футбол ўйнашни жуда эрта бошлашади. Бутсаларим эса айнан уларга аталган", — дейди Виллиан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси ҳамда Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Криштиану Роналду қон плазмаси донорига айлангани ва қон топширишни қолганларга ҳам тавсия қилаётгани ҳақида хабар бергандик.

Одамларга доим яхшилик улашинг, токи яхшилик бир кун албатта ортга қайтади!