Пёнчҳан-2018 Олимпия ўйинларининг илк машъаласи футболчига топширилади
Пёнчҳан-2018 Олимпия ўйинларининг илк машъаласи футболчига топширилади

Пёнчҳан-2018 Олимпия ўйинларининг илк машъалчиси футболчи бўлади...

«Манчестер Юнайтед» клубининг собиқ футболчиси Пак Чжи Сун Пёнчҳан-2018 Олимпия ва Параолимпия ўйинларининг биринчи машъала ташувчиси бўлади, дея хабар қилмоқда Inside the games нашри.

36 ёшли Пак Чжи Сун 24 октябр куни Грециянинг Олимпидан ёқилган биринчи машъалани қўлига олган илк кореялик бўлади. Шунингдек, Осиёнинг ХХ асрдаги энг яхши футболчиси деб топилган, Чҳа Бом Гин ҳам унга шерик бўлади.

Пак Чжи Сун шу йили Пёнчҳан-2018нинг фахрий элчиси этиб тайинланганди. У шунингдек «Манчестер Юнайтед» клубининг ҳам элчиси ҳисобланади.