Роналду ЕЧЛда янги рекорд ўрнатди
Роналду ЕЧЛда янги рекорд ўрнатди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду “Боруссия”га қарши учрашувда гол урди.

Гап шундаки, 32 ёшли португалиялик футболчи ЕЧЛ гуруҳ босқичининг барча 6 учрашувида гол урган ягона футболчига айланди.

Роналдунинг ҳисобида 6 та ўйинда урилган 9 та гол бор. У АПОЭЛга 4 та, “Тоттенхэм”га 2 та ва “Боруссия” жамоалари дарвозасига 3 та гол урди.