Погба дисквалификация муддатини тўлиқ ўтказади
Погба дисквалификация муддатини тўлиқ ўтказади

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба  "Арсенал"га қарши ўйин (3:1)да қизил карточка олгани учун 3 та ўйинга дисквалификация қилинди.

"МЮ"  раҳбарияти ишни қайта кўриб чиқиш учун апелляция беришмади. Ўйин давомида Погба, хакам Андре Марринерни хақорат қилгани учун жазоланмасдан қолди.

Шундай қилиб, 24 ёшли француз "Манчестер Сити", "Борнмут" ва "Вест Бромвич"га қарши ўйинларда қатнаша олмайди.