Илк марта ЕЧЛ плей-офф босқичида бир мамлакатнинг беш жамоаси иштирок этади (фото)

Бугун ЕЧЛ мусобақасининг 1/8 финалида иштирок этадиган барча 16 жамоа номи маълум бўлди.

Гап шундаки, мусобақа тарихида илк марта бир мамлакатнинг беш жамоаси плей-оффда иштирок этадиган бўлишди.

Унга кўра, Англиянинг – «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенхэм» клублари ўз гуруҳларида етакчи сифатида кейинги босқичга йўлланма олишган бўлса, гуруҳида иккинчи ўрин билан «Челси» ҳам мусобақадаги иштирокини давом эттирадиган бўлди.

Бундан аввал ЕЧЛ 1/8 финал босқичида Англиянинг 4 жамоаси 6 марта, Испаниядан 4 ва  Германия 2 марта иштирок этишган.