Фото: Роналдунинг бешинчи марта «Олтин тўп» олишини ҳатто Nike ҳам тасдиқлади
Фото: Роналдунинг бешинчи марта «Олтин тўп» олишини ҳатто Nike ҳам тасдиқлади

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, эртага 7 декабрь куни Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду бешинчи “Олтин тўп”ини Франциядаги Эйфель минорасида қўлга киритади.

Nike компанияси Роналдунинг бешинчи “Олтин тўп” соврини билан тақдирланиши муносабати билан  1000 жуфт махсус бутсаларни ишлаб чиқди.

Бутса “Nike Mercurial Superfly V” дея номланди. Асосан бутса “бешинчи соврин” ёзуви билан бурканган бўлиб, компания ушбу бутсаларни Роналдунинг бешинчи “Олтин тўп”ини олиши билан табрик сифатида ишлаб чиқарган.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, Nike компанияси Криштиану Роналду билан ҳамкорликда бирга иш олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, “Олтин тўп”-2017 совринига Роналдудан ташқари “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси ва дунёнинг энг қиммат футболчиси Неймар (“ПСЖ”) каби футболчилар ҳам даъвогар бўлиб туришибди.

 

Маълумот учун, жаҳоннинг энг яхши футболчисига бериладиган совринга сўнгги 9 йил давомида Лионель Месси ҳамда Криштиану Роналдулар эга чиқиб келишади. Мессининг “Олтин тўп”лари Роналдуникидан битта кўп.

Бундан олдин Роналду ушбу совринни 2008, 2013, 2014 ва 2016 йилларда қўлга киритганди.

Якуний натижалар ҳақида бугун батафсил хабар бериб ўтамиз. Воқеалар ривожини биз билан бирга кузатинг!