Ҳакамларни аттестациядан ўтказиш жараёни бўлиб ўтмоқда
Ҳакамларни аттестациядан ўтказиш жараёни бўлиб ўтмоқда

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Футбол Федерацияси ходимлар малакасини ошириш, ўз касбининг мутахассиси бўлган инсонлар федерация...

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Футбол Федерацияси ходимлар малакасини ошириш, ўз касбининг мутахассиси бўлган инсонлар федерация таркибида ишлашини таъминлаш мақсадида, ўзбекистондаги мураббийлар, ҳакамлар ва вилоят футбол федерациялари ходимларини аттестациядан ўтказилиши белгиланганди. 

Шунга кўра, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Футбол Федерациясининг аттестация бўйича комиссияси томонидан 25 нафар ёш ҳакамларни аттестациядан ўтказиш ишлари бошланди.

Бугун куннинг биринчи ярмида ҳакамлар жисмоний машқлар бўйича синов топширдилар. Куннинг иккинчи ярмида эса улар видеоматериаллардан тайёрланган тестларни топширадилар. 

Шунингдек, 15-16 декабрь кунлари  Тошкент шаҳрида Суперлига ва Про-лига бош ҳакамлари ҳамда лайнсменларини аттестациядан ўтказиш жараёни бўлиб ўтади.