Миллий чемпионатимиз клублари шифокорлари Қатарда малака оширишади
Миллий чемпионатимиз клублари шифокорлари Қатарда  малака оширишади

Шу йилнинг 20-21 декабрь кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида жойлашган “Aspetar” спортга ихтисослашган тиббиёт марказида...

Шу йилнинг 20-21 декабрь кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида жойлашган “Aspetar” спортга ихтисослашган тиббиёт марказида миллий чемпионатимизда иштирок этаётган клублар шифокорлари учун семинар ташкил этилади. 

Семинар давомида “Aspetar” тиббиёт маркази мутахассислари томонидан миллий чемпионатимиз клублари шифокорларига спорт тиббиётида қўлланилаётган янги воситалар, даволаш услублари, футболчиларнинг соғлиғини назорат қилиб боришда аҳамият бериш керак бўлган муҳим жиҳатлар ҳақида батафсил маълумот берилади. 

Ушбу семинар шу йилнинг 17 октябрь куни ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов ва Қатар Футбол Уюшмасининг Президенти Шайх Ҳамад бин Халифа Аҳмад ат-Таний ўртасида имзоланган меморандум асосида ташкил этилаётганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак. 

Қатарга ташриф давомида Умид Аҳмаджонов “Aspetar” спортга ихтисослашган тиббиёт марказида бўлиб, марказ фаолияти билан яқиндан танишган ҳамда ушбу марказнинг Ўзбекистон футболи учун фойдали жиҳатларини яқиндан ўрганган эди.