Петер Бош: «Реал» яхши ўйин курсата олмади

Дортмунднинг “Боруссия” клуби бош мурабийи Петер Бош “Реал” дан учраган мағлубият (3:2) дан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биринчи бўлимни омадсиз тарзда бошладик, лекин икинчи бўлимда ўзимизга келиб олиб ҳисобни тенглаштириб олдик.

Ўзимизни бутун ўйин давомида яхши ўйнай олишимизни кўрсатмоқчи бўлдик, аммо эплай олмадик.

Бу ўйин бизни ҳимояда янада мустахкамроқ ўйнашимиз кераклигини кўрсатиб берди. Плей-оффга чиқишни истагандик, энди Европа Лигасида ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Жароҳат олган ўйинчилар қайтишса бу бизга янада кучли бўлишмизга ёрдам беради. “Реал” - ЕЧЛда фаворит эканлиги қанчалик ҳақиқатга яқин билмайман.

Аммо бугун “Реал” яхши ўйин курсата олмади. Зидан ротация қўллади, унинг бу услуби ҳурмат қилишга арзийди”, - дейди Бош.

Эслатиб ўтамиз, “Боруссия Дортмунд”  “Н” гуруҳида 3- ўрини эгаллаб Европа Лигасига тушиб кетди.