Габигол фаолиятини Испания клубида давом этириши мумкин
Габигол фаолиятини Испания клубида давом этириши мумкин

Барбоза шу мавсум давомида “Бенфика” либосида 26 дақиқа ҳаракатланди холос.

Португалиянинг “Бенфика” клубида ижара асосида ўйнаётган, “Интер” ҳужумчиси Габриэль Барбоса қишги трансферлар мавсумида фаолиятини Испаниянинг “Бетис” клубида давом этириши мумкин.

Хабарларга кўра, “Бетис” раҳбарияти 21 ёшли футболчи хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Барбоза шу мавсум давомида “Бенфика” либосида 26 дақиқа ҳаракатланди холос.

Шу сабабдан Габигол  мавсум охирида “Бенфика”ни катта эҳтимол билан тарк этади.