Габриэл Жезус кутилганидан аввалроқ сафга қайтиши мумкин
Габриэл Жезус кутилганидан аввалроқ сафга қайтиши мумкин

«Манчестер Сити» клуби ҳужумчиси Габриэл Жезус кутилганидан аввалроқ сафга қайтиши мумкин.

Бразилиялик футболчи 31 декабрь куни «Кристал Пэлас»га (0:0) қарши кечган баҳсда жароҳат олган ва олти ҳафтага сафдан чиққани айтилганди.

Бироқ маълум бўлишича Жезуснинг тикланиш жараёни тез бўлмоқда. Ҳужумчи январ ойи охиригача сафга қайтиши мумкин. Бу ҳақда «Манчестер Сити» устози Пеп Гвардиола ҳам айтиб ўтган.