Салоҳ «Манчестер Сити»га қарши ўйинда «Ливерпуль»га ёрдам бера олади
Салоҳ «Манчестер Сити»га қарши ўйинда «Ливерпуль»га ёрдам бера олади

Салоҳ «Манчестер Сити»га қарши ўйинда «Ливерпуль»га ёрдам бера олади

«Ливерпуль» клуби ярим ҳимоячиси Муҳаммад Салоҳ жароҳатидан фориғ бўлди ва АПЛ 23-тури доирасида «Манчестер Сити»га қарши кечадиган ўйинда майдонга тушишга тайёр. Бу ҳақда мерсисайдликлар устози Юрген Клопп айтиб ўтди.

Мисрлик футболчи Премьер-лиганинг 21-туридан ўрин олган «Лестер»га (2:1) қарши ўйинда жароҳат олган ва ўтган турда «Бёрнли» (2:1) билан бўлган ўйинда жамоасига ёрдам беролмаган эди.

«Ливерпуль» — «Манчестер Сити» учрашуви 14 январь куни бўлиб ўтади. Ўйин 21:00да бошланади.