Антонио Конте «Челси» клубидаги келажаги ҳақида: Ҳамма нарса бўлиши мумкин
Антонио Конте «Челси» клубидаги келажаги ҳақида: Ҳамма нарса бўлиши мумкин

Менинг шартномам бўйича клуб билан яна бир йил ишлайман

«Челси» клуби бош мураббийи Антонио Конте унинг мавсум охирида жамоани тарк этиши ҳақидаги гапларни инкор қилди.

«Менинг шартномам бўйича клуб билан яна бир йил ишлайман. Сиз келажакда ҳамма нарса бўлиши мумкинлигидан хабардорсиз.

Бир муддат сиз қоладиганга ўхшайсиз, яна бир қараса кетишга тайёр бўлиб турасан ва ўрнинга бошқа одам келади.

Мен шартномани узайтиришим мумкинми? Бу ерда клуб қарор қабул қилиши керак. Ушбу клубда бундай холат оддий кўринади, ҳатто жамоа билан ўтган мавсум чемпионликни қўлга киритиб Кубок финалигача борган бўлсанг ҳам», - дейди Конте.

Сал аввал тарқалган хабарларга кўра, Контенинг ўрнига Аллегри ва Луис Энрике жамоани бошқариши мумкин дейилмоқда эди.