«Манчестер Сити» молиявий келишмовчилик тушайли Санчес трансферидан воз кечиши мумкин
«Манчестер Сити» молиявий келишмовчилик тушайли Санчес трансферидан воз кечиши мумкин

«Манчестер Сити» клуби «Арсенал» ярим ҳимоячиси Алексис Санчес учун курашни тарк этиши мумкин.

«Манчестер Сити» клуби «Арсенал» ярим ҳимоячиси Алексис Санчес учун курашни тарк этиши мумкин.

«Шаҳарликлар» Санчеснинг жамоага ўтиши ва Пеп Гвардиола қўл остида ўйнаш истаги борлигига ишонишмоқда. Аммо Лондон клубнинг футболчи учун талаб қилаётган 35 миллион еврони тўлаш истагида эмас.

«Манчестер Сити» клуби раҳбарияти чилилик футболчи учун 20 миллион евро таклиф қилишга тайёр ва ҳатто 25-30 миллион евро ҳам «шаҳарликларни» қониқтирмайди. Бундан ҳам ташқари, Санчеснинг талаб қилаётган маоши ҳам манчестерликларга тўғри келмоқда эмас.

Сал олдин тарқалган хабарга кўра, «Манчестер Сити» клуби ҳужумчиси Габриэль Жезус жароҳатдан эртароқ тузалиб сафга қайтиши мумкин. Ушбу ҳолат ҳам Алексиснинг трансферига таъсир ўтказиши мумкин.

Шу тариқа, футболчи учун курашда фаворит бўлиб «Манчестер Юнайтед» клуби бўлмоқда.