«Реал» 2013 йили Мессини 250 миллион еврога сотиб олиши мумкин эди
«Реал» 2013 йили Мессини 250 миллион еврога сотиб олиши мумкин эди

«Реал» аргентиналик футболчини сотиб олишни Гарет Бэйлни сотиб олишдан бир неча ой олдин истак билдирган

Мадриднинг «Реал» клуби 2013 йили «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг шартномасида қайд этилган товон пули, яъни 250 миллион еврони тўлаб сотиб олишга тайёр бўлган. Бу ҳақида Spiegel нашри хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, «Реал» аргентиналик футболчини сотиб олишни Гарет Бэйлни сотиб олишдан бир неча ой олдин истак билдирган. Лионельнинг ҳуқуқшуноси мадридликларнинг ниятини отаси Хорхе Мессига айтган. «Реал» ҳужумчига 2021 йилгача мўлжалланган ва йилига 23 миллион евролик маош таклиф қилишга тайёр эди. Бундан ташқари Хорхенинг ўзига трансфердан бонус сифатида 1 миллион евро беришни истаган. Агар ушбу трансфер амалга оширилганида, аргентиналик футболчи тарихда энг қиммат ўйинчига айланар эди.

«Реал» ва Мессининг вакиллари кимнингдир шахсий самолётда бўлиб ўтган. У  ерда футболчининг ҳуқуқшуноси Иньиго Хуарес, «Реал» клуби президенти Флорентино Перес, спорт директори Мигель Пардеса ва мадридликлар томонидан ҳуқуқшунос бўлишган. Аниқ бўлишича, Хуарес, Хорхе Мессига «Реал» клуби Испания раҳбари ёрдамида Лионельнинг солиқ ишига таъсир ўтказишини айтган.