Равшан Эрматов ОЧ U-23дан ўрин олган Сурия – Жанубий Корея учрашувини бошқаради
Равшан Эрматов ОЧ U-23дан ўрин олган Сурия – Жанубий Корея учрашувини бошқаради

Хабарингиз бор, Хитойда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.

Мазкур мусобақада ишлаш учун ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам таклиф этилгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Ҳамюртимиз ФИФА рефериси Равшан Эрматов 14 январь куни бўлиб ўтадиган Сурия – Жанубий Корея учрашувини бошқариб боради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Валентин Коваленко мазкур учрашувда дарвоза ортидаги ҳакам сифатида иш олиб боради.