Манчестернинг икки клуби бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда
Манчестернинг икки клуби бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда

Манчестернинг икки клуби бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда

«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Жозе Моуринью «Шахтёр» ярим ҳимоячиси Фред хизматларига қизиқиш билдирмоқда, дея хабар қилмоқда The Times нашри.

Айни дамда бразилиялик футболчининг трансфери 30 млн фунтга баҳоланмоқда.

Аввалроқ, ярим ҳимоячига «Манчестер Сити» клубидан қизиқиш борлиги айтилганди. Бироқ Фред яқинда донецликлар билан амалдаги шартномасини беш йилга узайтирганини маълум қилди.

Ушбу мавсумда Фред Украина чемпионатида 16та ўйин ўтказиб, иккитадан гол ва голли узатмага муаллифлик қилган.