«Бавария» сафарда «Байер»ни мағлуб этди ва иккинчи даврани ғалаба билан бошлади
«Бавария» сафарда «Байер»ни мағлуб этди ва иккинчи даврани ғалаба билан бошлади

Германия чемпионатининг 18-туридан ўрин олган «Байер» – «Бавария» учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Унда 1:3 ҳисоби қайд этилиб, мюнхенликларнинг ғалабаси билан тугади.

Учрашувнинг 32-дақиқасида Хави Мартинес меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, 59-дақиқада Франк Рибери ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди.

70-дақиқада Кевин Фолланд ҳисобни қисқартиришга эришди, бироқ ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Хамес Родригес якуний ҳисобни ўрнатди.

Шу тариқа, «Бавария» 2013 йилдан буён илк бор «Бай-Арена»да ғалабани қўлга киритди.

Германия чемпионати, 18-тур

Байер – Бавария 1:3 (0:1, 1:2)

Голлар: 0:1 – 32 Мартинес, 0:2 – 59 Рибери, 1:2 – 70 Фолланд, 1:390 Хамес.

Байер – Лено, Бендер, Та, Венделл, Хавертц, Кор (Аларио, 65), Бэйли, Бендер, Брандт (Мехмеди, 77), Бельараби (Хенрихс, 60), Фолланд.

Бавария – Ульрайх, Зюле, Боатенг, Алаба, Мартинес, Роббен (Коман, 65), Хамес, Рибери (Вагнер, 79), Видаль, Рафинья, Мюллер (Толиссо, 90).

Огоҳлантиришлар: Фолланд (10), Бельараби (15), Мюллер (27), Рафинья (42).