«Барселона» ўз ДНК сига нуқта қўймоқдами?

Жаҳон футболида кўплаб ажойиб стадионлар бор, аммо футбол тарихи ёзиладиган «орзулар театри» жуда кам. «Барселона»нинг «Камп Ноу»си ана шулардан бири. Балки шунинг учундирки, у бошқаларга қараганда муҳимроқ ҳисобланади. «Барселона» тактик мураббий (Ёхан Круйфф) томонидан футбол оламида инқилоб ясаган клуб. Бу эса унинг содиқ шогирди Гвардиола тарафидан давом эттирилди. Аммо бундай тасаввур бир неча вақтдан буён кўздан ғойиб бўлган эди. «Барса» ҳозирда сийқаси чиққан клубга айландими?

Куни кеча бошланмаган ўзгариш

Бундай гапларни айтиш кечагина бошлангани йўқ. Клуб мухлислари ҳам буни тан олишади. Аммо ҳозирча барча чироқлар яшил! Гарчи клуб ҳамон қайта қурилаётган бўлишига қарамасдан, Чемпионлар Лигасида нимчорак финал йўлланмаси нақд, Ла Лигада азалий рақибларидан анча илгарилаб кетиб, ўзини балиқдек ҳис қилмоқда. Статистика ҳам ажойиб! Каталонияликлар Испаниянинг энг яхши ҳужумкор жамоаси, уларда гол уриш машинаси ишлаб турибди.

Бироқ, муаммо шундаки, «Барселона»нинг ...

Давоми