ЎФФ “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтган ўйин юзасидан расмий баёнот берди

Шу йилнинг 4 декабрь куни пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадионида “Бунёдкор” ва “Локомотив” жамоалари ўртасида Ўзбекистон Кубоги финали бўлиб ўтди.

Учрашув пайтида 34 минг мухлисга мўлжалланган “Бунёдкор” стадиони ишқибозлар билан тўлиб-тошди. Бу ҳолат юртимизда ўзбек футболига мухлислар томонидан бўлган қизиқишнинг яна ошаётганидан дарак беради.

Илк бора Ўзбекистон Кубоги финали олдидан ўзига хос шоу уюштирилиб, стадионга йиғилган мухлислар учун Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан ҳақиқий байрам ташкил этилди.

Шоу-дастурда ўзбек эстрадасининг таниқли вакиллари – Шаҳзода, Райҳон, “Уммон”, “Беном”, Шаҳриёр, Рухшона каби эстрада юлдузларининг иштироки учрашув олдидан мухлисларга кўтаринки кайфият бахш этди. Ўз ўрнида Ўзбекистон Футбол Федерацияси шоу дастурини ташкил этишда кўрсатган амалий ёрдами учун Ўзбекистон Маданият вазирлигига ўз миннатдорчилигини билдиради.

Шу йилнинг 25 ноябрь куни Япониянинг Сайтама шаҳрида ОЧЛ финали бўлиб ўтган ва бу финал учрашувини ПФЛ бош директори Омон Ғофуров бевосита стадиондан кузатиб борган эди. Омон Ғофуров ОЧЛ финали каби нуфузли мусобақаларни ташкил этиш тажрибасини ўрганиб, бу тажрибани юртимизда ҳам қўллаш мақсадида Ўзбекистон Кубоги финалини катта шоу тариқасида ўтказишга қарор қилинди. Давоми...