«Барселона»нинг янги Алвеши ёҳуд Мессига ёрдамчи топилди

Лионель Мессининг энди янги ёрдамчиси бор. Узоқ йиллар аргентиналик футболчининг Дани Алвеш билан ўзаро ҳамкорлиги «Барселона»нинг ўйинига файз қўшган эди. Бу мавсумда, Месси майдоннинг бошқа қисмидан ўзига ҳамкор топди.

Алвеш клубни «Камп Ноу»даги саккиз йиллик фаолиятидан кейин 2016-йилда тарк этди. Айнан бразилиялик ҳимоячи каталонияликлар сафида Мессига энг кўп голли узатмаларни (42) амалга оширган футболчи ҳисобланади.

Ўша вақтларда, Месси ўнг қанотда ҳаракат қиларди ва Алвеш билан бир-бирини тушуниб ўйнаши кейинчалик аргентиналик футболчининг марказга ўтганидан кейин ҳам тўхтаб қолмаган эди. Ўйинлардан олдинги икки футболчининг чигалёзди машқларини биргаликда бажариши мухлислар учун ҳақиқий томоша эди.

Бошқа қанотда эса, Альбанинг роли ҳимоя қилиш билан бирга, доимо ҳужум қилишдир. Испаниялик ҳимоячи «кўк-анорранглилар» сафига «Валенсия»дан келиб қўшилган эди. Унинг ҳужумларга қўшилиши ҳам клубда, ҳам термада асосий қурол сифатида қўлланилади.

Бу мавсумда Альба одатдагидан кўра кўпроқ муҳим фигурага ...

Давоми