ЎФФ Президенти ва ходимлари “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонлари билан тақдирланишди

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 29 ноябрдаги фармойишига биноан Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотларда жонбозлик кўрсатиб келаётган, Бош қомусимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш ишига муносиб ҳисса қўшган бир қатор юртдошларимиз қаторида Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов ҳам «Ўзбекистон Конституциясига 25 йил» эсдалик нишони билан тақдирланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Футбол Федерациясининг ходимлари — Музаффар Қосимов, Шуҳрат Шерматов, Диёр Исаметдинов, Маъмур Саидқосимов, Бахтиёр Маметов, Алим Арифов, Шуҳрат Сайдалиев, Шамиль Исеев, Мардон Ишанжановларга  ҳам шундай эсдалик нишонлари топширилди. Давоми...