Чемпионликни унутган 7 та пойтах (Фурқат Юсупов блоги)

Ўзбекистон чемпионатида 16 йилдан буён чемпионликни пойтахт жамоалари қўлга киритиб келишмоқда. Европада шундай мамлакат чемпионатлари борки, уларда пойтахт клублари бир неча йиллардан буён чемпион бўла олишмаяпти. Биз ана шундай чемпионсиз пойтахтлар рейтингини эътиборингизга хавола этамиз.

7. Словения - 22 йилдан буён
Пойтахтдан чиққан сўнгги чемпион: “Олимпия” (Любляна) – 1994/95
1992 йилдан буён ўтказилиб келинаётган Словения чемпионатида пойтахтнинг “Олимпия” жамоаси қаторасига тўрт марта чемпионликни тантана қилди. Бироқ шундан кейин пойтахт жамоаси чемпионлик таъмини тотиб кўргани йўқ. Умумий ҳисобда Мариборликлар 12 марта чемпион бўлишган. “Олимпия” эса сўнгги 2 йилда медалларсиз қолиб кетмоқда.

6. Люксембург - 23 йилдан буён
Пойтахтдан чиққан сўнгги чемпион: “Авенир” (Люксембург) – 1993/94

Европадаги ушбу митти мамлакатда 1910 йилдан буён мамлакат чемпионати ўтказилиб келинади. Бу давлатда пойтахтликларнинг ҳукмронлиги тугаганига 20 йилдан ошди. “Авенир” пойтахтдан чиққан сўнгги чемпион жамоадир. Сўнгги йилларда “Женесс”, “Дюделанж” ва “Фола” жамоалари Люксембург чемпионлигини қўлга киритиб келишмоқда.

5. Уэлс - 25 йилдан буён
Пойтахтдан чиққан сўнгги чемпион: йўқ

Уэлс чемпионати 1992 йилдан буён ўтказилиб келинаётган бўлса ҳам, шу пайтгача пойтахтнинг бирорта жамоаси чемпионликни қўлга киритмаган. “Суонси” АПЛнинг мунтазам иштирокчисига айланган бўлса, “Кардифф” Чемпионшипда “сайр қилиб” юрибди. Яқин орада Кардиффдан чемпион чиқиши қийин. “Нью-Сейнтс” 4 йилдан буён Уэлс чемпионлигини бегона қилмай келмоқда.


Давомини Фурқат Юсупов блогида ўқинг >>>