Терма жамоадаги омадсиз ҳужумчилар. Тевесдан Тоттигача (Фурқат Юсупов блоги)

Клублар миқёсида рақиб посбонларини ранжитиб, бир нечта голлар урган ва жаҳон юлдузи даражасига кўтарилган айрим футболчилар, ўз терма жамоалари сафида гол уриш борасида жуда ҳам нўноқликка йўл қўйишган. Шу боис  биз терма жамоалардаги омадсиз ҳужумчилар ТОП-11 талигини сизнинг ҳукмингизга ҳавола этамиз.

11. Карлос Тевес – Аргентина (68 ўйин – 13 гол)
Тевез клублар ми
қёсида 200 дан ортиқ гол киритган. Англия ва Италия чемпионатлари тўпурари бўлган. Бироқ Аргентина терма жамоасида ўзини кўрсата олмаган. Аргентинада ҳужумчилар орасидаги рақобат ҳам бунга таъсир қилгандир балки. Карлос 6 йилдан дан буён терма жамоага таклиф олмаяпти.

10. Халк – Бразилия (44 ўйин – 11 гол)
Замбаракнинг ў
қидай кучли зарбага эга бўлган Халк Бразилия терма жамоасининг асосийҳужумчиларидан биридир. Бироқ у ишончли оқлай олганича йўқ. Халкнинг киритган барча 11 та голи ўртоқлик учрашувларига тўғри келади. У Конфедерациялар кубогида 5 та, жаҳон чемпионатида 6 та ўйинда майдонга тушиб, бирорта ҳам гол кирита олмаган. Дарвоқе у Аргентинадан бошқа бирор кучли терма жамоа дарвозасини ишғол қила олмаган. Ишонмайсизми? Унда у гол урган термаларга ўзингиз назар боқинг: Дания, ЖАР, Хитой, Ироқ, Гондурас, Чили, Панама, Коста-Рика, АҚШ.

9. Оскар Кардоса – Парагвай (49 ўйин – 9гол)
2 мартадан Португалия чемпионати ва Португалия кубогининг, бир бора эса Европа лигасининг тўпурари бўлган Кардоса, терма жамоаси таркибида атиги 9 та гол киритган холос. Оскардан мухлислар кўп нарса кутишарди. Биро
қ у Парагвай учун катта хизматларни амалга ошира олганича йўқ.

 Давомини Фурқат Юсупов блогида ўқинг >>>