Коутиньо эффекти ёҳуд у «Барселона»дагиларнинг маошига ҳам тасир қилмоқда

«Барселона» албатта Филиппе Коутиньонинг жамоага келиб қўшилиши билан анча кучайди. Каталонияликлар кўп қиррали футболчи эвазига тактик турфа хилликка эга бўлди. Эрнесто Валверде таъбири билан айтганда «гол билан жуда яхши муносабатда бўладиган» футболчига эга бўлди.

Бироқ унинг нархи нафақат трансфер жиҳтаидан энг қиммат бўлди, ойлик маошлари даражасида ҳам клуб пирамидасига сезиларли таъсир қилди. Филиппе Коутиньонинг келиши Сандро Росселлнинг кетган кунидан бошлаб клубни бошқариб келаётган Жозеп Мария Бартомеу жамоасининг асосий муаммоларидан бири бўлган масалани янада қийинлаштириб юборди. Бразилиялик футболчининг маоши йилига 20-25 миллион евро орасида бўлади. Бу эса клуб бюджетининг футболчилар маошига сарфланадиган пулларни 87 % гача ошириб юборди. Клуб томонидан энг оптимал кўрсаткич ...

Давоми