Енгилмас боксчи Шоҳжаҳоннинг жанги "Спорт" телеканалида тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади

1news.uz - Бугун тунда енгилмас профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев (11-0, КО 11) ўзининг навбатдаги жангида америкалик Сони Фредриксонга (18-0-0, КО12) қарши рингга кўтарилади.

Нью-Йорк шаҳридаги “Turning Stone Casino Resort” аренасида ташкил этиладиган мазкур жанг 12 январь куни Тошкент вақти билан 13 январь соат 08:00да бошланади.

Жанг олдидан Шоҳжаҳон Эргашев мазкур беллашувдан нималар кутаётгани ҳақида ЎзА мухбирига хабар берди.

Интервьюнинг тафсилотлари билан 1news.uz сайтида ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.