ЕЧЛ: нимчорак финалда ким кучлироқ?

Футбол мухлислари орзиқиб кутаётган кунлар ҳам яқин қолди. Ҳадемай ЕЧЛнинг нимчорак финал баҳслари старт олади. «Манчестер Юнайтед», «Байер», «Шахтёр», «Порту» сингари жамоалар учун орзу бўлиб қолган мазкур босқичда бир қатор ажойиб қарама-қаршиликларнинг гувоҳи бўлишимиз мумкин. Айниқса, «ПСЖ» — «Челси», «Ювентус» —«Бавария», «Арсенал» — «Барселона», «Рома» — «Реал Мадрид» каби жамоалар ўртасидаги ўйинлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмаса керак. Финал олдидаги финалдек ўтиши кутилаётган ушбу баҳсларнинг битта кишини хомуш қиладиган жиҳати бор: грандлардан бири турнирни эрта тарк этади.

Нимчорак финалнинг дастлабки учрашувлари 16–17, 23–24 февраль кунлари, жавоб ўйинлари эса 8–9, 15–16 март кунлари бўлиб ўтиши режзалаштирилган. Жамоалар миллий биринчиликлардаги ўйинлар билан банд бўлиб турганда, келинг, уларнинг ЕЧЛ 1/8 босқичидаги имкониятларини чамалаб кўриш айни муддао. Шу мақсадда махсус сўровнома ташкил этдик.

Сизнингча, нимчорак финалда қайси жамоаларнинг қўли баланд келади? Клубларнинг ҳозирги ўйини, ўйинчиларнинг жисмоний ҳолати, жамоалардаги ички муҳитдан келиб чиқиб, қайси жамоаларнинг имкониятини юқори баҳолаган бўлардингиз? Футбол билимдонлари, қани, уриниб кўринг-чи, балки Сизнинг тахминингиз тўғри чиқар?

«ПСЖ» (Франция) – «Челси» (Англия)

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Мақоланинг давоми >>>