Колумбия «супер камбек» эвазига Францияни доғда қолдирди, Польшада кутилмаган мағлубият

Франция ва Колумбия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўз якунига етди.

«Стад де Франс» стадионида кечган ўйинда меҳмонлар 3:2 ҳисобидаги иродали ғалабани қўлга киритдилар.

Дастлаб мезбонлар Оливье Жиру ва Тома Лемарнинг голлари эвазига олдинга чиқиб олишди. Бироқ иккита гол уриб олиб анча ҳотиржамликка берилган французлар бунинг учун қаттиқ жазоланишди.

Луис Мурьель ва Радамель Фалькаонинг голларидан сўнг ҳисоб тенглашди, таъкидлаш жоиз, ушбу икки голга ҳам Хамес Родригес голли пас берди. 85-дақиқада эса Хуан Кинтеро пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасининг ғалаба тўпини киритди.

Параллел бўлиб ўтган баҳсларнинг бирида Польша «Городской стадион»да Нигерияни қабул қилди. Левандовски бошчилигидаги жамоа кутилмаганда Африка қитъаси вакилига имкониятни бой бериб қўйди.

Учрашув тақдирини ҳал қилган голга Виктор Мозес муаллифлик қилди. «Челси» ярим ҳимоячиси 61-дақиқада пенальтини аниқ амалга оширди.

 

Ўртоқлик учрашуви

Франция – Колумбия 2:3 (2:1, 0:2)

Голлар: 1:0 – 11 Жиру, 2:0 – 26 Лемар, 2:1 – 28 Муриэль, 2:2 – 62 Фалькао, 2:385, пенальти Кинтеро.

Франция – Льорис, Варан, Динь (Люка Эрнандес, 76), Сидибе, Умтити, Матюиди (Погба, 65), Канте, Лемар, Гризманн (Товен, 83), Жиру (Бен-Йеддер, 73), Мбаппе (Дембеле, 66).

Колумбия – Оспина, Санчес, Фабра, Арьяс, Мина, Санчес, Агиляр (Лерма, 67), Хамес (Кинтеро, 83), Урибе (Барриос, 90), Фалькао (Сапата, 68), Муриэль (Искьердо, 77).

Огоҳлантиришлар: Мина (33), Динь (34), Агиляр (58).

 

Польша – Нигерия 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 – 61, пенальти Мозес.

Польша – Фабианьски (Бялковски, 46), Каминьски, Глик, Пишчек (Енджейчик, 46), Криховяк, Франковски (Кендзера, 86), Кужава, Линетти (Гуральски, 19), Зелиньски, Ковнацки (Милик, 72), Левандовски (Шверчок, 67).

Нигерия – Узохо, Балогун (Омеруо, 74), Идову, Трост-Эконг, Мозес, Ндиди, Шеху (Эбейи, 78), Ивоби (Муса, 59), Оби (Онази, 65), Игало (Саймон, 89), Ихеаначо (Огу, 82).

Огоҳлантиришлар: Гуральски (48), Оби (58).

 

Манба: www.uff.uz