«Қизилқум» сафарда «Сўғдиёна»ни мағлуб этди

Суперлига-2018 баҳсларининг 4-тур илк ўйинида йирик ҳисоб қайд этилди. Унда «Қизилқум» клуби футболчилари сафарда «Сўғдиёна» жамоасидан устун келди.

Учрашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида кечди, аммо стадионга ташриф буюрган 9380 нафар мухлис биринчи яримда гол кўришмади. Хамидулло Актамов танаффус вақтида шогирдларига аниқ кўрсатмалар берган кўринади, илк дақиқанинг ўзида гол уришди.

Учрашувда меҳмонлар легионери Элгужа Григалашвили хет-трик қайд этди (46, 84 ва 84-дақиқалар). Мезбонлар учта голга атиги битта аниқ зарба билан жавоб қайтаришди. Заҳирадан майдонга тушган Сардор Азимов ўйиндаги сўнгги голни киритди 1:3.

Суперлига-2018 4-тур

«Сўғдиёна» - «Қизилқум» 1-3

Голлар: Элгужа Григалашвили (46), (84), (87) 0-3, Сардор Азимов (87) 1-3

«Сўғдиёна»: Дилшод Ҳамроев, Азамат Исроилов (Сардор Азимов), Элёр Орифов, Фарҳод Мираҳматов, Дониёр Одилов (Нурилло Тўхтасинов), Шоҳруз Норхонов, Шохрух Холматов, Алишер Зиёвуддинов, Жаҳонгир Абдумўминов, Тоҳир Шамситдинов, Иззатилла Абдуллаев (Сирож Мелиев)

«Қизилқум»: Эркин Жабборов, Нодирхон Камолов, Алишер Саноев (Самандар Шодмонов), Дониёр Усмонов (Ҳумоюн Абдуалимов), Файзулла Қамбаров, Артур Геворкян, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элгужа Григалашвили, Миржалол Қосимов, Неманья Йованович (Акмал Рустамов).

Огоҳлантиришлар: Дониёр Усмонов (24), Фарход Мирахматов (34), Геворкян (68)

 

Манба: www.uff.uz