«Бунёдкор» сўнгги дақиқалардаги гол эвазига «Қизилқум»дан устун келди

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Бунёдкор" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 0:1 ҳисоби қайд этилиб, меҳмонларнинг ғалабаси билан тугади.

Учрашувда ҳисоб ўйин охирига келиб очилди: 84-дақиқада Жавлон Иброҳимов аниқ зарбаси билан жамоасига муҳим уч очкони келтирди.

Шу тариқа, “қалдирғочлар”нинг очколари 13тага етди ва улар турнир жадвалида пешқадамга айланишди.

Суперлига, 5-тур

“Қизилқум” – “Бунёдкор” 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 – 84 Иброҳимов.

“Қизилқум”: Эркин Жабборов, Нодирхон Камолов, Дониёр Усмонов, Файзулла Қамбаров, Алишер Юсупов (Самандар Шодмонов, 46), Артур Геворкян, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элгужа Григалашвили (Акмал Рустамов, 60), Миржалол Қосимов, Андрей Сидоров (Неманья Йованович, 86).

"Бунёдкор": Суҳробжон Султонов, Рустам Ашурматов, Акром Комилов, Анвар Ғофуров, Жавлон Иброҳимов, Муроджон Тошматов, Сардор Собирхўжаев, Мирғиёс Сулаймонов, Хуршид Ғиёсов (Санжар Қодирқулов, 88), Миржамол Қосимов (Давронбек Умиров, 56), Филип Райевац (Шаҳзодбек Нурматов, 65).

Огоҳлантиришлар:  Сулаймонов (23), Жўраев (40), Қосимов (49), Иброҳимов (90+2).

 

Фото манбаси: t.me/PFC_Qizilqum

Манба: www.uff.uz