«Бухоро» ўз майдонида «Пахтакор»ни таслим қилди

Суперлига-2018 5-тур доирасида «Бухоро» жамоаси ўз майдонида «Пахтакор» футболчиларини қабул қилди ва ягона гол туфайли зафар қучди.

Учрашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида кечди. Ҳар икки жамоада тўп киритиш учун қулай вазиятлар юзага келди. 38-дақиқада «Пахтакор» футболчилари пенальти тепиш имкониятини қўлга киритди. Аммо Гонсальвеш жарима тўпидан унумли фойдалана олмади. Сен урмасанг сенга уришади, орадан 5 дақиқа ўтиб Қуттибоев ҳисобни очди. Шу тариқа биринчи бўлим ўз якунига етди.

Иккинчи бўлим жуда асабий кечди. Меҳмонлар ҳужумга зўр беришди, аммо ўйинда бошқа тўп киритилмади.

Суперлига 5-тур

«Бухоро» - «Пахтакор» 0:1

Гол: Қуттибоев 43

«Бухоро» - Омонов (Қаҳрамонов 58), Амонов, Қуттибоев, Саломов (с), Шихов, Насимов (Эркинов 67), Филипосян, Муллажонов (Клисура 83), Ҳасанов, Исмоилов, Русецкий

«Пахтакор» - Суюнов, Козак, Симич (с), Аъзамов, Шораҳмедов, Гриффитс (Искандеров 83), Аҳмедов, Яхшибоев (Иброҳимов 86), Машарипов, Безерра, Гонсалвеш (Ҳакимов 83)

Огоҳлантиришлар: Филипосян 37, Аъзамов 56, Насимов 56, Гриффитс 60, Козак 69, Шихов 72, Гонсальвеш 73, Ҳакимов 90.

15150 нафар мухлис

Фото манба: t.me/Pakhtakor_FC

Манба: www.uff.uz