Месси БМТ элчисига айланди

БМТнинг бутунжаҳон туристик ташкилоти (UNWTO) «Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Мессини элчи мақомига тайинлади.

UNWTO бош котиби Зураб Пололикашвили шанба куни «Камп Ноу»да аргентиналик футболчига элчилик мақомини топширди.

Шу тариқа, Месси «Реал» собиқ футболчиси Фернандо Йерро ва Испания термасининг собиқ устози Висенте дель Боскелар билан биргаликда туризмни ривожлантириш йўлида хизмат қиладиган бўлди.

Манба: www.championat.com