«Пахтакор» – «Қизилқум» учрашуви превьюси

Суперлиганинг 6-турида "Пахтакор" 12 апрель куни Тошкентда "Қизилқум"га қарши ўйнайди.

6-тур беллашувидан олдин биз жамоалар тўқнашувларига оид маълумотларни келтириб ўтамиз.

Олий лигада жамоалар 36 учрашувда майдонга тушишган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик яққол "шерлар" тарафида. 29 баҳсда зафар қучган "Пахтакор" 6 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва бир марта имкониятни бой берган. "Қизилқум" дарвозасига 95 гол урилиб, 21 тўп ўтказиб юборилган.

Тошкентдаги учрашувларнинг 15тасида "Пахтакор" ғалаба қозониб, 2 дуранг ва 1 мағлубиятни қайд этган. Навоий жамоаси охирги марта сафарда 2010 йил очко олган - 0:0.

Юқори лига тарихида қайд этилган энг йирик натижа - 11:0 ҳисоби жамоаларнинг Навоийда 2007 йил ўтган беллашувида кузатилган. Ўшанда "Пахтакор" мезбонларни ўта йирик ҳисобда доғда қолдирган.

"Пахтакор" ва "Қизилқум" ўртасидаги 37-учрашув 12 апрель, пайшана куни соат 18:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Манба: www.pakhtakor.uz