Шота Арвеладзе: «Пахтакор» таслим бўлмас жамоа эканлигини исботламоқчимиз

"Пахтакор" бош мураббийи 6-турда "Қизилқум" билан кечадиган ўйиндан аввал фикрлари билан ўртоқлашди.

- Аввалги турдаги мағлубиятдан кейин йигитлар биринчи навбатда "Пахтакор" ишқибозларига ва бошқаларга "Пахтакор" шунчаки таслим бўладиган жамоа эмаслигини кўрсатишга шайланишган. Учрашувга тайёргарлигимиз жуда яхши тарзда кечди. Футболчилар юқори кайфиятда беллашувга ҳозирлик кўришди. Жамоа бўлажак ўйинни кутмоқда. Майдонга чиқиш ва беллашувда ғалаба қозонишни барча кутмоқда

Манба: www.pakhtakor.uz