Жалолиддин Машарипов: ЕЧЛ «Реал»- «Ювентус» учрашувда пенальти йўқ эди деб ўйлайман. «Пахтакор» – «Қизилқум» учрашувида эса...

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Қизилқум” (2:1) учрашувидан сўнг  Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машариповни суҳбатга чорладик.

- Жалолиддин “Қизилқум”га қарши бахс ҳақида қандай фикрдасиз?

-Албатта учрашув анчагина муросасиз бўлди. “Қизилқум” учрашувга яхши тайёргарлик кўрган экан. Ҳисобдаги битта гол фарқи ҳар доим қалтис ҳисоб бўлади. Икки жамоадан бири албатта гол уришга интилади. Биринчи голни уриб олганимиздан сўнг озгина бўшашдик, худди “Реал Мадред” каби. Ҳисоб тенглашгандан сўнг яна бошидан бошлашга тўғри келди ва  ғалабага эришдик шундан хурсандман.

-Бугун  “Пахтакор” ҳимоясида бир қатор хатолар кўзга ташланди тўғрими?

-Албатта ҳар бир жамоа хато қилади. Бунинг учун уларни айиблаш ўринсиз. Ўйиндан ўйинга бу вазиятлар яхшиланиб боради деб ўйлайман.

- Қарши ҳужумга ўтишда тезкорлик кўзга ташланмаяпти жамоада тўғрими?

-Тўғри бу муаммоларни албатта ўйиндан-ўйинга яхшилашга ҳаракат қиламиз. Олдинда учрашувларда натижани яхшилашга жамоа бўлиб ҳаракат қиламиз. Мисол тариқасида “Нефтчи” билан учрашувда қарши ҳужумда яхши ўйнадик бу борада машғулотларда алоҳида тайёргарлик олиб бораяпмиз.

- Жалолиддин “Олий Лига” қараганда “Суперлига”даги учрашувлар қийин ўтмоқдами?

- Биласизми  “Суперлига”ни бунчалиқ қийин бўлишини кутмаган эдим. Ўз майдонингизда ўйнайсизми, меҳмондами учрашувлар бир-биридан қийин. “Олий Лига”га нисбатан  Суперлига” кучли.

-Европа клубларидан қай бирига муҳлислик қиласиз?

-Шубхасиз “Барселона”! Гарчи Европа Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетган бўлса ҳам.

- “Рома” – “Барселона” (3:0) ҳақида фикрингиз қандай

-Манимча биринчи учрашувдан сўнг  “Барселона” бўлди кейинги босқичга чиқи дея ўйлади шекилли. Жавоб ўйинида ўзлари ҳам кутмаган натижа бўлди. “Рома” яхши ўйнади.

-ЕЧЛ “Реал”- “Ювентус” (3:1) жавоб учрашувида пенальти бор деб ўйлайсизми? Хусусан “Пахтакор” – “Қизилқум” учрашувидаги каби?

- ЕЧЛ “Реал”- “Ювентус” учрашувда пенальти йўқ эди деб ўйлайман. “Пахтакор” – “Қизилқум” учрашувида буни ҳакамлар билади.

-Пахтакор муҳлисларига тилакларингиз?

-Албатта уларга рахмат айтаман, бизни стадиондан келиб қўллаб қувватлаганлари учун. Кейинги учрашувларда ҳам уларни стадионда кутиб қоламиз.

Маъмур Пармонов суҳбатлашди.

Манба:Penalti.uz

Фото манба: chempionat.asia

Манба: www.penalti.uz