Шота Арвеладзе: Чиройли ва ҳужумкор футбол намойиш этдик

Бекободдаги учрашувдан кейин "Пахтакор" бош мураббийи матбуот анжуманида ўйин тўғрисида фикрларини айтиб ўтди.

- Биз ўзимиз хоҳлагандек чиройли ва ҳужумкор футбол намойиш қилдик. Кўплаб вазиятларни юзага келтирдик ҳамда улардан унумли фойдалана олдик. Айнан шу жиҳат йирик ғалаба қозонишимизни таъминлади. Биз кўрсатишни истайдиган ўйинни намойиш қилишга уриндик. Йигитлардан ўйин ва ғалаба учун миннатдорман.

"Металлург" яхши жамоа. Улар исталган рақибга жиддий муаммо ярата олишади. Ижарага олинган футболчиларнинг майдонга тушмагани рақибга қийинчилик туғдирганини таъкидлашим жоиз. Менимча, бу жамоа ҳали ўзининг кучли тарафлари кўп эканини исботлайди.

Манба: www.pakhtakor.uz