«ПСЖ» сафарда «Амьен» билан жанговар дуранг қайд этди

Франция чемпионатининг 36-туридан ўрин олган «Амьен» – «ПСЖ» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Ла Ликорн» стадионида бўлиб ўтган ўйин жанговар дуранг билан якун топди.

Учрашувнинг 26-дақиқасида Эдинсон Кавани парижликларни олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим дебютида Мусса Конате мувозанатни тиклашга эришди.

64-дақиқада Кристофер Нкунку меҳмонларнинг иккинчи голини урди, бироқ 80-дақиқада яна Конате рақиб дарвозасини ишғол қилиб ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

Франция чемпионати, 36-тур

Амьен – ПСЖ 2:2 (0:1, 2:1)

Голлар: 0:1 – 26 Кавани, 1:1 – 47 Конате, 1:2 – 64 Нкунку, 2:2 – 80 Конате.

Амьен – Гюртнер, Дибасси, Авелар, Сиссоко, Аденон, Манзала (Бодмер, 81), Зунгу, Монкондюи (Фофана, 74), Какута, Корнетт (Гакпе, 66), Конате.

ПСЖ – Ареоля, Маркиньос, Курзава, Менье, Кимпембе, Нкунку (Мбаппе, 84), Мотта (Рабьо, 78), Ди Мария, Ло Чельсо, Пасторе, Кавани.

Огоҳлантиришлар: Зунгу (59), Фофана (83).

 

Манба: www.uff.uz