«Ним» клуби 25 йил ўтиб Франция чемпионатига қайтди

«Ним» клуби Лига 2 мусобақасининг 37-турида «Газелек Аяччо»ни йирик ҳисобда (4:0) енгди.

Шу тариқа, Франция чемпионатининг тўрт карра кумуш медали соҳиби Лига 2 турнирида иккинчи ўринни нақд қилди ва 25 йил ўтиб олий дивизионда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, бир неча тур олдин «Реймс» мусобақа ғолиблигини тайин қилиб қўйганди.

Манба: www.sports.ru