Танишинг, ёзнинг энг муҳим трансфери! Фекир учун учта топ-клуб курашга қўшилди

"Лион" клуби ярим ҳимоячиси Набиль Фекир ёзда ўз жамоасини ўзгартириши кутилмоқда. L’Equipe нашрининг хабарига кўра, ким футболчига 60 млн евро берса, "Лион" қўйиб юборишга тайёр экан.

Фекир билан Англия "Челси" ва "Ливерпуль" жамоалари ҳамда Испаниянинг "Атлетико" клуби қизиқмоқда.

24 ёшли футболчини Лондон жамоаси "илиб" кетиш эҳтимоли юқори баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, келиб чиқиши жазоирлик бўлган франциялик ярим ҳимоячи бу мавсумда 22та гол урган.

Манба: www.sport-express.ru