Расман! Томас Тухель – «ПСЖ» бош мураббийи

«ПСЖ» клубининг янги бош мураббийи расман тасдиқланди. Бундан сўнг жамоани Томас Тухель бошқаради, дея маълум қилмоқда парижликлар расмий сайти.

Тухель «ПСЖ» билан икки йиллик шартнома имзолаган. У клубда Унаи Эмерининг ўрнини эгаллайди.

44 ёшли мутахассис 2009-2014 йиллар мобайнида «Майнц» клубини бошқарган. 2015-2017 йилларда эса Дортмунднинг «Боруссия»сида фаолият юритган.

Манба: www.championat.com