Томас Тухель: Халқаро даражадаги энг юқори чўққига чиқишида «ПСЖ» га ёрдам берамиз

«ПСЖ» клубининг янги бош мураббийи Томас Тухель Париж клубига келиши ҳақидаги илк фикрлари билан ўртоқлашди.

«Катта хурсандчилик, ғурур ва интилишлар билан дунё миқёсидаги ажойиб футбол клуби «Пари Сен-Жермен» сафига келиб қўшилдим.

Мен ушбу йигитлар билан ишлашни интизорлик билан кутмоқдаман. Улар жаҳонда энг зўрларидан ҳисобланади. Мен мураббийлар жамоаси билан биргаликда «ПСЖ»ни халқаро даражасидаги энг юқори чўққига олиб чиқишда кўмак берамиз.

«ПСЖ» жуда ҳам катта потенциалга эга ва бу менинг учун энг катта синов бўлмоқда. Шу билан биргаликда сабрсизлик билан «Пар де Пренс» стадионидаги илк ўйинни ҳам кутмоқдаман», - дейди Тухель.

Манба: www.sports.ru