Руди Гарсия: «Атлетико» - ажойиб жамоа. Биз натижадан уялмаймиз

«Марсель» клуби бош мураббийи Руди Гарсия «Атлетико»га қарши Европа лигаси финал ўйини (0:3) ҳақида гапириб ўтди.

«Биз имкониятларимизни биринчи бўлимда қўлдан бой бердик. Ушбу ўйинда ҳақиқий имконият биринчи бизда бўлди. Кейин эса хатога йўл қўйдик ва гол ўтказиб юборилди.

«Атлетико» каби жамоа билан ўйнаганда сен ҳисобда ортда қолмаслигинг керак, чунки бу билан иш янада қийинлашиб боради. Рақиб иккинчи бўлимда ўйин даражасини оширди.

Мен Митроглунинг зарбасидан кейин тўсинга теккан вазиятдан омад етишмаганидан афсусдаман. Ўшанда гол (0:2 – ҳисоби бўлиб турган пайт) бизни ўйинга қайтарар эди.

«Атлетико» - ажойиб жамоа. Биз ушбу мағлубиятдан уялмаймиз.

Мен Пайетни илк дақиқадан туширишга қарор қилдим. Чекланган имкониятлари билан бўлса ҳам энг яхши ўйинчиларимдан бири Жермен учун бир неча имконият яратиб берди. Бизга Димитри стандарт вазиятларда етишмади, чунки «Атлетико» баъзи ҳолларда стандартлардан ҳам гол ўтказиб юборади.

Бугун Пайет жароҳатини баттар ёмонлаштирди, у шунчаки тўлиқ тайёр эмас эди. Бу каби ўйинларда таваккал қилишга мажбурсан», - дейди мураббий.

Манба: www.sports.ru